Кеча юртимизда яна 15 нафар кишида коронавирус аниқланди

10:20 30 Май 2022 Жамият
486 0

2022 йил 29 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 239025 (+15) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

— 2 нафари Cамарқанд вилоятида,

— 3 нафари Тошкент вилоятида,

— 10 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

— Наманган вилоятида 3 нафар,

— Тошкент вилоятида 7 нафар,

— Тошкент шаҳрида 3 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237258 (+13) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер