Кеча айрим ҳудудларда коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари аниқланмади
2021 йил 25 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 198242 (+143) нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, кеча Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари қайд этилмаган.
Шунингдек, касалликдан соғайганлар жами 195193 (+189) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
Ўз навбатида, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1479 нафарни ташкил қилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг