Кеча 458 нафар кишида коронавирус қайд этилди
2021 йил 5 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 176477 (+458) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати маълум қилди.
Касалликдан соғайганлар жами 171825 (+663) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1255 нафарни ташкил қилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг