Кеча 228 нафар кишида коронавирус аниқланди
2021 йил 4 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 194333 (+228) нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, касалликдан соғайганлар жами 190939 (+235) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1418 нафарни ташкил қилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг