Каттақўрғонда оғуфуруш қўлга олинди

15:21 24 Июль 2020 Жамият
857 0

Жорий йилнинг 21 июль куни Каттақўрғон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Каттақўрғон шаҳрининг Кўҳнадам маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида ўтказилган тезкор тадбир давомида К.М.га тегишли бўлган 2 дона гугурт қути ичига қадоқланган ўткир ҳидли гиёҳвандлик моддаси, хона ичида мавжуд бўлган сумкачадан 3 дона гугурт қутисига жойланган марихуана гиёҳвандлик моддасининг уруғи, ушбу хона ичида мавжуд бўлган иситиш печининг ичидан бир дона, 1 литр сиғимли елим идишда гиёҳвандлик моддаси сақлаб келинаётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштирилиб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан К.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар берди ИИВ ахборот хизмати

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер