Катта магистралда “Нексия” автомобили ёниб кетди
Иллюстратив фото
Тошкент - Бухоро йўналишидаги магистрал йўлнинг Сирдарё вилоятидан чиқиш қисми вақтинча ёпиб қўйилди. Бу ҳақда “Халқ сўзи“ мухбири хабар берди.
Маълумотларга кўра, бунга айни шу ҳудудда “Нексия” русумидаги автомобиль ёниб кетгани сабаб бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, автомобиль Андижон вилоятида яшовчи фуқарога тегишлидир. Ўт ўчирувчилар етиб келгунига қадар, барча аланга ўчирилишини кутиб турган.
Машина ичида бўлганларнинг аланга бошланган вақтда салондан чиқиб улгургани айтилмоқда.
Кўнгилсиз ҳодиса сабаблари ҳақида маълумот йўқ. Олов қандай келиб чиққани ҳам номаълум бўлиб турибди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг