Касб-ҳунар мактабида янги ўқув йили бошланди
Андижон туманидаги 3-касб-ҳунар мактабида пандемия шароитида карантин қоидаларига амал қилган ҳолда янги ўқув йили бошланди. Бунгача бинода таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, замонавий шароит яратилди.

— Автомобилларни таъмирлаш устахонасида иш ўрганганман,-дейди мактаб ўқувчиси Нодирбек Ашурматов. – Ушбу мактабда қизиқишларим бўйича етарли малака олиб, етук мутахассис бўлмоқчиман.
Нодирбек сингари 230 нафар йигит-қизлар билим даргоҳида автомобилларни таъмирлаш чилангари, электр жиҳозларига хизмат кўрсатиш ва тикувчилик каби йўналишларда ҳунар ўрганмоқдалар. Бунинг учун 61 нафар тажрибали педагог ва устозлар жалб этилган. Келгусида ўқувчилар сонини 720 нафарга етказиб кўзда тутилган.
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг