Касалликларни эрта аниқлаш даражаси 70 фоизга етказилади

13:55 26 Январь 2024 Жамият
471 0

“Аҳоли саломатлиги — 2030” стратегияси лойиҳасининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, юртимизда касалликларни эрта аниқлаш даражасини 70 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.

Шу мақсадда ҳар йили:

6,7 млн. нафар 40 ва ундан катта ёшдаги аҳоли орасида энг кўп учрайдиган юрак-қон томир, қандли диабет, ўпканинг сурункали обструктив касалликлари хавфини аниқлаш мақсадида профилактик кўрикларни ўтказиш;

— 18 — 40 ёшли 12,6 млн. нафар аҳолини профилактик кўрикдан ўтказиш;

9 млн. нафар мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва ўрта мактаб ўқувчиларини тиббий кўрик билан қамраб олиш;

— онкологик касалликларни эрта босқичларда аниқлаш мақсадида йилига 3 млн. нафар аҳолини скринингдан ўтказиш мўлжалланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер