Касалланишлар сони яна ортди — ССВ
Кетма-кет икки кунлик пасайишдан сўнг кеча юртимизда 1170 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди.
2022 йил 25 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 217360 (+1174) нафарни ташкил этмоқда.
Ккасалликдан соғайганлар жами 206727 (+1232) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1549 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 114 нафар кишида пневмония аниқланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг