Касалланишлар сони кескин ортди
Кеча юртимизда 250 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 9 кундан сўнг илк ўлим ҳолати қайд этилди.
ССВ матбуот хизматига кўра, 2022 йил 6 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 199758 (+251) нафарни ташкил этмоқда.
Касалликдан соғайганлар жами 196851 (+93) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1488 нафарни ташкил қилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг