Кеча 404 нафар кишида коронавирус аниқланди
Архив фото
2021 йил 15 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 180566 (+404) нафарни ташкил этмоқда.
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Касалликдан соғайганлар жами 176403 (+407) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1285 нафарни ташкил қилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг