Карантин даврида истеъмолчилар қайси соҳадан кўпроқ норози бўлди?
Карантин даврида истеъмолчилар қайси соҳадан кўпроқ норози бўлгани маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси хабар бермоқда.
Таъкидланишича, 2020 йилнинг 30 март – 10 май ҳолатига фуқаро (истеъмолчи)лардан жами 395 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 280 таси оғзаки, 4 таси ёзма, 111 таси эса электрон шаклда юборилган.
Мазкур ариза ва шикоятларнинг 374 таси яъни тўлиқ ижобий ҳал қилинган бўлиб, қолганлари ижро назоратига олинган.
Мазкур мурожаатларни соҳалар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, қуйидаги кўриниш касб этади.
Истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатларнинг 218 таси (55,2 фоиз) савдо соҳасига, 22 таси (5,6 фоиз) газ таъминоти соҳасига, 34 таси (8,6 фоиз) электр таъминоти соҳасига, 15 таси (3,8 фоиз) сув таъминоти соҳасига, 13 таси (3,3 фоиз) коммунал хизмат соҳасига, 0 таси (0,0 фоиз) соғлиқни сақлаш соҳасига, 62 таси (15,7 фоиз) хизмат кўрсатиш (сервис) соҳасига, 3 таси (0,8 фоиз) транспорт соҳасига, 27 таси (6,8 фоиз) алоқа (ва интернет) соҳасига, 1 таси (0,3 фоиз) эса бошқа соҳаларга тўғри келишини кўришимиз мумкин.
Истъмолчи сифатида хақ ҳуқуқингиз бузилса Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 ишоч рақамига қўнғироқ қилинг.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг