Эрон фазогирлар учун космик капсулалар ишлаб чиқармоқчи

15:15 07 Февраль 2020 Дунё
837 0

Фото: ria.ru

Эрон фазогирлар учун космик капсулалар ишлаб чиқаришни бошлайди, деб маълум қилди мамлакатнинг Ахборот ва коммуникация технологиялари вазири Муҳаммад Жавад Азари Жаҳроми.

"Айни дамда биз буни эълон қилишга тайёрмиз. Бугун биз Фанлар вазирлигининг илмий-тадқиқот марказига уч йил ичида инсонни 190 километрлик орбитага етказадиган бешта космик капсулалар тайёрлашни буюрдик", дейди вазир.

Тақдимот видеоси эса “ISNA” агентлиги томонидан эълон қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер