“Каннабис дарахти”ни парваришлаш қимматга тушди

14:45 21 Август 2019 Жамият
2663 0

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда, “Қора-дори 2019” кенг қамровли тезкор тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида Андижон туманида яшовчи фуқаро У.И.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, хонадоннинг томорқа қисмида алоҳида агротехник ишлов берилган оч яшил, ўткир ҳидли дарахт шаклига кирган 13 туп “Каннабис” ўсимлиги ҳамда сочилган ва қуритилган ҳолдаги 490 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер