Канадалик профессор овулдаги мактабда бўлди
Нукус туманидаги «Хумо қуши» овулидаги 32-умумтаълим мактаби «Қизил мактаб» рўйхатига тушган. Ушбу мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчиларига ҳуқуқий-амалий ёрдам бериш, мактаб салоҳиятини ошириш учун, ўқув муассасасида Нукус туман прокуратураси, Халқ таълими вазирлиги ҳамда туман халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда «Методик-тур» лойиҳаси ташкил этилди.
Лойиҳа тадбирларида Нукус шаҳар «Президент мактаби» ўқитувчиси Канадалик профессор Девид Кеффер ва IT-Zentr вакиллари иштирок қилиб, мактаб ўқитувчиларига замонавий педагогик методлар асосида дарс ўтиш ва ўқувчилар билан ишлашнинг янгича усуллари ҳақида амалий маълумотлар тақдим этдилар.
Лойиҳа туман 2-сектор раҳбари томонидан ташкилотчилар тақдирланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг