Канада Россияга дронларни етказиб бериш эҳтимоли туфайли Эронга қарши санкцияларни кенгайтирди
Иллюстратив фото
Канада Россияга дронларни етказиб бериш эҳтимоли туфайли Эронга қарши санкцияларни кенгайтирди. Бу Канада томонидан 2022 йилнинг октябрь ойидан бери Эрон режимига қарши жорий қилинган 13-санкция пакети ҳисобланади.
Рўйхатга халқаро тинчлик ва хавфсизликка жиддий таҳдид соладиган ёки Эронда инсон ҳуқуқларининг қўпол ва мунтазам равишда бузилишини ташкил этувчи фаолият билан шуғулланган етти киши киритилган.
Санкциялар, шунингдек, Эрон ҳарбийлари томонидан минтақани беқарорлаштириш учун фойдаланиладиган ёки Украинага қарши ноқонуний урушда фойдаланиш учун Россияга экспорт қилинадиган ҳалокатли жанговар учувчисиз учоқларни ишлаб чиқарадиган давлат фирмаларининг юқори лавозимдаги шахсларини ҳам нишонга олади.
Аввалроқ, Европа Иттифоқи Эронда учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқарилишининг олдини олиш учун санкциялар жорий қилганди.
Унга кўра, учувчисиз учиш аппаратларини яратиш ва ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бутловчи қисмларни Европа Иттифоқидан Эронга экспорт қилиш тақиқланади. Шунингдек, Эроннинг ушбу дастурини қўллаб-қувватловчи ва иштирок этувчи масъул шахсларга саёҳат чекловлари ҳамда уларнинг активларини музлатишни назарда тутади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг