Камола Ҳамидова: "Адолат" социал-демократик партияси ҳозирги фуқароларни прописка ва рўйхатга олиш тартибидан норози"​

14:30 11 Декабрь 2019 Жамият
937 0

ХПКнинг навбатдаги сессиясида юртимизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самаралари эътироф этилиши қаторида, мавжуд муаммолар ҳақида ҳам очиқ-ойдин фикр билдирилди.

Унда тегишли вазирлик ва идоралар мутасаддилари, экспертлар қатори партия вакиллари ҳам қатнашиб, ўз қарашларини ўртага ташлашди


Камола Ҳамидова ("Адолат" СДП):

— Ҳозир адвокатларни ўқитишдан партиямиз қониқмайди. Адвокатура институтини такомиллаштиришни таклиф қиламиз”.

... "Адолат" социал-демократик партияси ҳозирги фуқароларни прописка ва рўйхатга олиш тартибидан норози.

... Мактаблардаги хуқуқ фани дарсликлари мутлақо талаб даражасида эмас.
......Айнан қайси жой жамоат жойи ҳисобланади, жамоат жойларида қандай хатти-ҳаракатларни амалга ошириш мумкин-у қайси хатти-ҳаракатларни амалга ошириш мумкин эмаслигини аниқлаштириш керак.


Улуғбек Пирмуҳаммедов (Экопартия):

Бугунги кунда фаолият юритаётган терговчилар мукаммал эмас. Терговчиларнинг билим салоҳиятини ошириш керак.
... Фикримизча, фуқаро Тошкентга келишидан олдин ўзининг ҳудудидаги инспектордан рўйхатга ўтиш мақсадга мувофиқ. Шундай тизим жорий этилса, Тошкентда муаммоларга учрашининг олди олинади.


Нодиржон Мухторов (Миллий тикланиш демократик партияси):

“Туман судьяси вилоят судьясидан, вилоят судьяси Олий суд судьясидан эркин бўлиш керак. Бундан ташқари, жиноят кодексини либераллаштириш лозим”.

... Керакли жойда аниқ жазо ва жарима тартибини жорий қилмасак, гап билан тўғри йўлга солиш ўз натижасини бермаяпти.


Холбек Жалолов (Ўзбекистон Халқ демократик партияси):

— Судьялар фуқарога мурожаат иши бўйича битта нуқтани қўйиб бериши керак. Фуқаролик судига борса, маъмурийга борасан каби бошқа-бошқа борди-келдиларни йўқ қилиш керак. Бундай мисоллар кўп.

 

... Фуқаролар жамоат жойларида бир бири билан жанжаллашиб қолган вазиятда, жаримага тортиш тизимини жорий қилиш керак.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер