Камерундаги портлашлар оқибатида камида 19 нафар спортчи жароҳат олди
Иллюстратив фото
Камерунда югуриш мусобақаси пайтида юз берган портлашларда камида 19 нафар спортчи жароҳат олди.
Камерун ғарбидаги Буэа шаҳри яқинида ташкил этилган «Умид югуриши» мусобақаси чоғида содир этилган бир нечта портлашлар оқибатида камида 19 нафар спортчи жароҳат олган.
Ушбу қабиҳликни 2017 йилда Амбазония Федератив Республикаси мустақиллигини эълон қилган айирмачи гуруҳ ўз зиммасига олган.
«Бизнинг асосий мақсадимиз спортчиларнинг хавфсизлигини таъминлаётган Камеруннинг элита қўшинлари эди... Биз Камеруннинг ишғолини давом эттиришига йўл қўймаймиз», деган гуруҳ вакили Капо Даниел.
Камерундаги инглиз тили инқирози 2017 йилда бошланган. Ўшанда айирмачи гуруҳ Амбазония Федератив Республикаси мустақиллигини эълон қилган ва Камерун ҳукуматига қарши қуролли кураш бошлаган. 2021 йилга келиб можаро авж олган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг