Камчилик ва нуқсонлар сабабли аҳоли тиббиёт тизимидан ҳали тўлиқ рози эмас — Шавкат Мирзиёев

11:36 18 Март 2022 Сиёсат
811 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлатимиз раҳбарининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқоти давом этяпти.

«Мурожаатларни таҳлил қиладиган бўлсак, уларнинг 8 минг 400 таси ёки 32 фоизи шахсий масалаларга оид бўлиб, бугунги «очиқ мулоқот»га қадар уларнинг 90 фоизи ҳал қилинди. Қолганлари ҳам, қисқа муддатларда ўз ечимини топади.

Шу билан бирга, тиббиёт ходимлари ва аҳолимиз томонидан келиб тушган мурожаатларнинг 68 фоизи (17 мингта) тизимли масалалар ҳисобланади.

Мисол учун:

— айрим тиббиёт муассасалари аҳоли учун узоқ ва ноқулай жойлашган. 3 мингдан ортиқ маҳалла аҳолиси оилавий шифокорлик пунктига бориш учун, 10 километрдан 75 километргача йўл босишга мажбур бўлмоқда;

— тиббий хизматлар аҳоли эҳтиёжига, ҳудудлардаги одамларнинг турмуш тарзига, маълум бир касалликларнинг кўпайишига қараб, белгиланмаган.

Масалан, Қашқадарёда юрак-қон томир касалликлари биринчи ўринда бўлиб (410 минг кишида касалликлар аниқланган), ҳар йили камида 10 фоизга ошмоқда. 

Лекин кардиологлар штати ва шифохона ўринлари сони сўнгги 20 йилда ўзгармасдан келмоқда, бирламчи бўғинда 70 фоиз тиббий асбоб-ускуналар эскиргани туфайли, кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати пастлигича қолмоқда, шифокорларнинг ойлик маоши иш натижасига қараб эмас, лавозим тариф сеткасига кўра белгиланган, таълим ва амалиёт бир-биридан узилиб қолган, тиббиёт олийгоҳларида битирувчиларнинг аксариятида, иш фаолияти учун зарур амалий кўникма йўқ.

Мана шундай камчилик ва нуқсонлар сабабли, аҳоли тиббиёт тизимидан ҳали тўлиқ рози эмас» деди давлатимиз раҳбари.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер