Кафолатланган тиббий хизматлар ҳажми энг кўп учраётган касалликлар ва мурожаатлардан келиб чиққан ҳолда шакллантирилмоқда — ССВ
Бугун юртимизда тиббий хизматлар сифати ва қамровини кенгайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, аҳолига ихтисослаштирилган хизматларни яқинлаштириш ва кўламини кенгайтириш мақсадида:
марказлар сони 10 тадан 25 тага, уларнинг ҳудудий филиаллари 2 тадан 270 тага оширилди. Бунинг натижасида ушбу муассасалар томонидан амалиётга татбиқ қилинган янги инновацион усуллар сони 260 тадан 2 084 тага ортди;
телетиббиёт орқали ҳудудларда маслаҳат берилган беморлар сони 2020 йилда 8 952 нафарни ташкил қилган бўлса, 2022 йил якунига кўра, бу кўрсаткич 25 231 нафарга етди;
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида 75 ўринли замонавий операцион блок қурилиб, фойдаланишга топширилди;
46 та оилавий шифокор пункти ва 35 та маҳалла тиббиёт пункти очилди ва 250 минг нафар аҳолига бирламчи тиббиёт яқинлаштирилди.
Маълумот ўрнида бугунги кунда юртимиздаги 9 370 та маҳалладан 6 359 тасига (67 фоиз) энг яқин тиббиёт муассасалари 3 км. гача бўлган масофани ташкил қилади.
2023-2024 йилларда қўшимча 1373 та тиббиёт муассасасини ташкил этиш режалаштирилган. Натижада 90 фоиз маҳаллада энг яқин тиббиёт муассасагача бўлган масофа 3 км.гача ва 10 фоиз маҳаллада эса 5 км.гача бўлади.
Айтиш лозимки, давлат томонидан бепул кўрсатиладиган “кафолатланган тиббий хизматлар ҳажми” энг кўп учраётган касалликлар ва мурожаатлардан келиб чиққан ҳолда шакллантирилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг