Кадрлар қўнимсизлиги қандай ҳал этилади? 

16:41 04 Май 2018 Жамият
5840 0
Фото: Динара Чиркова, "Халқ сўзи"

“Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуида иш бошлаган “JobFair  — 2018” бўш иш ўринлари ярмаркаси иштирокчилари шу ҳақда ҳам маълумотга эга бўлдилар. 

Ўн биринчи марта ўтказилаётган мазкур тадбирда  иқтисодиётимизнинг саноат, молия, энергетика, савдо ва хизмат кўрсатиш,  шунингдек, ахборот технологиялари соҳаларида фаолият юритаётган 60 дан ортиқ корхоналар 500 дан зиёд бўш иш ўринлари билан иштирок этмоқда. Улар орасида “Unitel”, “Enter Engineering”, “Hyatt Regency Tashkent”, “Turon Telecom”, “Universal Mobile Systems” каби йирик компаниялар борлиги диққатга сазовор. 

Фото: Динара Чиркова, "Халқ сўзи"

Ярмаркаси доирасида “Ходимларни қизиқтиришнинг замонавий технологиялари” мавзуида ташкил этилган маҳорат сабоғи барчага бирдек манзур бўлди. Негаки, унда 20 йилдан ортиқ тажрибага эга россиялик бизнес-тренер ва маслаҳатчи Борис Жалило томонидан ходим қизиқиши йўқолишига олиб келадиган оддий хатолар, кадрлар қўнимсизлигини камайтириш усуллари, ишчиларнинг режалар бажарилиши ва фойдали иш коэффициентини оширишдан манфаатдорлиги каби долзарб масалалар бўйича тавсиялари тингланди.

Фото: Динара Чиркова, "Халқ сўзи"

Шундан сўнг иштирокчиларга иш берувчилар билан юзма-юз мулоқотларга киришиб, бўш иш ўринлари, ходимларга қўйиладиган талаблар тўғрисида маълумотлар олдилар. Натижада бир қанча ёшлар ўзларига мақбул иш топишга муваффақ бўлдилар.  

Бугунги ярмаркада иштирок этолмаганлар учун яна бир қулайлик яратилди. Гап шундаки,  “JobFair — 2018” ярмаркаси 7 майдан онлайн режимига ўтади. Талабгорлар беш кун давомида www.jobfair.uz сайти орқали ўзларига муносиб иш топишлари мумкин. 

С. ИБОДУЛЛАЕВ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер