Кадастрлар палатаси ходими пора билан қўлга тушди

15:11 11 Ноябрь 2023 Жамият
483 0

ДХХ Кадастрлар палатасининг тумандаги ходимини 15 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олди.

Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани филиали ходими ва 1981 й.т. шахс ўзаро тил бириктириб, деҳқончилик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога тумандаги фермер хўжаликларидан бирига тегишли 17 гектар ер майдонини ижарага олиб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилишади.

Улар сўралган пул маблағини олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер