Кадастр агентлигининг Янгийўл тумани бўлими бошлиғи тадбиркордан пора олаётган вақтда ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти, Янгийўл туман бўлими бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи С.Ж. “R.M.» МЧЖ томонидан қурилган «Автомобилларга газ тўлдириш компрессор» шаҳобча биносининг кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериши эвазига, жамият раҳбаридан 10 тонна цемент олиб беришни талаб қилган.
У цементни бозор нархида ўртача 10 млн сўмга ҳисоблаб, дастлаб “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси учун аккумулятор ҳамда 500 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан С.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг