ЙПХ инспекторини машинада уриб кетган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

22:51 26 Февраль 2026 Жамият
454 0

Аввалроқ Тошкент шаҳри Миробод туманида мактаб ўқувчиси BМW автомобилини бошқариб, ЙПХ инспекторини уриб юборгани ҳақида хабар берилган эди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган шахс «BМW М4» русумли автомашинасида ЙПХ инспекторини уриб юборгани юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

Маълумот учун, воқеа кеча, 25 февраль куни соат 21:46 да Миробод тумани Миробод кўчасида содир бўлган. Пойтахтдаги хусусий мактабнинг 10-синф ўқувчиси «BМW М4» русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб кетаётган вақтида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторини уриб юборган.

ЙПХ инспектори тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Унинг ҳозирги ҳолати ҳақида маълумот йўқ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер