Йилнинг энг сердаромад аёл спортчиси маълум қилинди
Forbes 2019 йилнинг июнидан шу йилнинг июньm ойи қадар бўлган давридаги энг сердаромад аёл спортчилар рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, биринчи ўринни даромади 37,4 миллион долларни ташкил этган, шундан атиги 3,4 миллиони мукофот пули, қолгани эса ҳомийлик шартномалари ҳиссасига тўғри келган япониялик 22 ёшли теннисчи Наоми Осака эгаллади.
Иккинчи ўринда бир йилда 36 миллион доллар ишлаб топган америкалик теннисчи Серена Уилямс қайд этилди. Кучли учликка эса австралиялик теннисчи Эшли Барти 13,1 миллион доллар даромад билан якун ясади.
Энг сердаромад аёл спортчилар ўнталигида теннисчилар тўққиз ўринни банд этишган. Ва фақат даромади 4,6 миллион долларни ташкил этган футболчи Алекс Морганга охирги поғонани забт этиш насиб этган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг