Йиллик экспорт режаси муддатидан аввал бажарилди — ОКМК

16:48 12 Декабрь 2022 Жамият
543 0

ОКМК олдига жорий йилда 855,5 млн долларлик маҳсулотлар экспорти режаси белгиланган бўлиб, амалда 11 ойлик натижаларига кўра 883,8 млн долларлик маҳсулот экспорт қилинди.

595,6 млн долларлик мис маҳсулотлари, 186,5 млн долларлик рух метали, 32,4 млн долларлик нодир металлар, 37,2 млн долларлик қўрғошин таркибли хомашёлар ва 32,1 млн долларлик бошқа турдаги маҳсулотлар экспорт қилинди.

Қувонарлиси комбинат маҳсулотлари экспортида янги бозорлар – Испания, Австрия, Германия, Финляндия, Канада, Жанубий Африка Республикаси ва Сенегал давлатларига қиймати 14,3 млн долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.

Яна шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, комбинат томонидан Ўзбекистон Республикаси товар хом ашё биржасидаги валюта майдончаси орқали қиймати 24,6 млн долларга тенг бўлган 9 турдаги маҳсулотлар экспортга йўналтирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер