Йилига 35 минг тонна базальт тошидан минерал плиталар ишлаб чиқарувчи корхона ишга туширилди

11:49 09 Ноябрь 2021 Иқтисодиёт
1157 0

Мамлакатимизда иссиқлик сақловчи қурилиш материалларига бўлган талаб йил сайин ортиб бормоқда. Шу боис, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси томонидан ушбу йўналишда йирик инвестиция лойиҳалари амалга ошириш натижасида янги қувватлар ишга туширилмоқда.

Хусусан, базальт тошидан минерал плиталар ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратилган. Чунки республикамизда шу кунгача базальт толасидан иссиқлик сақловчи материал фақатгина «Ўзметкомбинат» АЖда тайёрланар эди.

Эндиликда Жиззах вилоятида ҳам шу турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилади. Вилояти ҳокимлиги ва уюшма ҳамкорлигида «Басалт Wоол» МЧЖ корхонаси фаолияти йўлга қўйилди. Бу ерда йилига 35 минг тонна базальт толасидан иссиқлик сақловчи қурилиш материали ишлаб чиқарилади.

Лойиҳа қиймати 34,2 млн доллар бўлиб, барча ускуналар Европадан келтирилган. Янги корхонада 100 га яқин иш ўринлари яратилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер