«Йил аёли – 2021» республика танлови соҳибалари рағбатлантирилди
Пойтахтимиздаги "Hilton“ меҳмонхонасида бўлиб ўтган «Йил аёли» кўрик танловида ғолиб бўлган иштирокчилар аниқланди.
Унга кўра:
— 1-ўрин Самарқанд давлат тиббиёт институти 2-сон Оториноларингология кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, доцент, Маҳзуна Насриддиновага;
— 2-ўрин Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари, хотин-қизлар масалалари бўйича бўлими бошлиғи, подполковник, Дилфуза Шароповага;
— 3-ўрин Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳри, «Мевазор-Саодат» ишлаб чиқариш кооперативи бошлиғи Саодат Низомовага насиб этди.
Биринчи ўрин соҳибаси «Азия-Альянс банк» томонидан 20 млн. сўмлик ваучер билан ҳам тақдирланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг