ЙҲХХ ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар ёлғонлигини маълум қилди

16:06 01 Май 2023 Жамият
894 0

Архив фото

Ижтимоий тармоқларда Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоятлар ва туманларнинг марказларида транспорт воситалари ҳаракатланиш тезлиги 70  километргача қайтарилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бу хабарни инкор қилиб чиқди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги 27-сон Фармонига кўра, 1 апрелдан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоятлар ва туманларнинг марказларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 70 километрдан 60 километргача туширилиши белгиланди. 

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 140-сон Қарори билан Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш киритилди. 

ЙҲХХ ушбу қоида ҳозир амалда эканлигини маълум қилган.

"Ижтимоий тармоқ вакилларидан турли тахмин ва миш-мишлардан иборат асослантирилмаган маълумотларни тарқатмасликларини сўраймиз", дейилади расмий хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер