J-PAL Europe Ўзбекистонни ойнинг энг яхши мамлакати деб эълон қилди
Май ойида #J_PAL_Europe ва Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари биргаликда камбағалликка қарши курашиш бўйича илк давлат дастурларининг самарадорлиги ҳамда уларнинг аҳоли реал даромадлари ўсишини таъминлашга ва камбағалликни қисқартиришга потенциал таъсирини баҳолашди.
Мутахассислар томонидан “Маҳаллабай” тизими орқали татбиқ этиладиган “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури ва “Ишга марҳамат” мономарказлари фаолияти, шу жумладан ташқи миграция йўналиши самарадорлигини замонавий илғор воситалар (методология) билан баҳолаш масалалари кўриб чиқилмоқда.
Давлат дастурлари самарадорлигини баҳолашнинг бундай маданияти Ўзбекистонда илк бор жорий этилмоқда, бу эса бир вақтнинг ўзида камбағалликнинг кўплаб жиҳатларини ҳал этишга қаратилган истиқболдаги дастур ва стратегияларни ишлаб чиқишда муҳим қадам бўлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг