Излаган имкон топади

17:21 30 Август 2024 Жамият
214 0

Корхонамизда 214 нафар ишчи томонидан 20 турдаги гилам ва тафтинг маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Корхона 2014 йилда халқаро ИСО: 9001 сифат сертификатига эга бўлган. Шу сабабли ишлаб чиқараётган гилам ва гилам маҳсулотларимиз ички бозорни тўлдириши баробарида қўшни давлатларга ҳам экспорт қилинмоқда.

Жумладан, 2020 йилда Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Афғонистон Республикаларига 1 миллион 483 минг долларлик маҳсулот экс­порт қилиниб, бунинг ортидан 915 миллион сўм соф фойда олдик.

Кейинги уч йилда 31 миллиард 35 миллион сўмлик гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. 3348 минг долларлик экспорт амалга оширилиб, соф фойда 4 миллиард 537 миллион сўмни ташкил қилди.

Албатта, сифат ва салмоқ ортиши учун халқаро сифат сертификатига эришиш билан чекланиб қолмадик. 2021 йилда Туркия Республикасининг «KYKKIMYA» ва «YAKUT HALI» фирмаларидан қиймати 800 минг долларлик 2 та замонавий гилам ишлаб чиқарадиган ҳамда ип тайёрлайдиган асбоб-ускуна олиб келдик. Бунинг ортидан кор­хонада 42 та янги иш ўрни яратилди. Шунингдек, йилига 6 миллиард 120 миллион сўмлик гилам маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

Ўтган йили Бельгиянинг «VRW BVBA» фирмасидан тафтинг гилам маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган ускуна олиб келдик. Яна 30 та янги иш ўрни яратдик.

Бугунги кунда жамоамиз йилига ўртача 1,6 миллион квадрат метр маҳсулот тайёрлаб, ички ва ташқи бозорлар­даги мижозларга етказиб бермоқда.

Жорий йил якунига қадар қўшимча ишлаб чиқа­риш цехларини ишга тушириб, замонавий технологиялар ва асбоб-ускуналар олиб келиш эвазига экспортбоп гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини янада оширилиб, экспорт кўламини Тожикистон, Россия давлатлари билан кенгайтирмоқчимиз.

Амалга ­ошириладиган ўзгаришлар ортидан яна 100 та янги иш ўрни яратилади.

Умаржон Ибодуллаев,

Ургут туманидаги «Bekmez Carpet» МЧЖ директори.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер