Ижтимоий тармоқларда гўёки Миробод туманида бир фуқаро отиб кетилгани ҳақида ёлғон хабарлар тарқалди

14:25 22 Ноябрь 2023 Жамият
213 0

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати расмий маълумот берди:

Жорий йилнинг 21 ноябрь куни тахминан соат 22.30 ларда Миробод тумани Нукус ва Авлиёота кўчалари чорраҳасида 1998 йилда туғилган Б.Б. бошқарувидаги Hyundai sonata русумли автомобилда пиёдани уриб юборган. Натижада пиёда 1982 йилда туғилган Ф.К. шифохонага олиб борилганда, шифокорларнинг саъй ҳаракатларга қарамай вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер