Ижтимоий тармоқларда Андижонда ногирон болага зўравонлик қилингани тўғрисида хабарлар тарқалди

13:00 05 Август 2025 Жамият
236 0

Ижтимоий тармоқларда «Андижонда ногиронлиги бор болага зўравонлик қилинди» сарлавҳали видеохабар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий муносабат берди.

Қайд этилишича, шу йилнинг 26 июль куни соат 21:10ларда Андижон шаҳри, З.М.Бобур маҳалласи, А.Фитрат кўчасида жойлашган дорихонанинг ичида 1977 йилда туғилган фуқаро Ж.С маст ҳолатда вояга етмаган М.К билан дастлаб ҳазиллашиб, кейинчалик ўзаро гап тортишиб кетиши оқибатида Ж.С вояга етмаган фуқаро М.К.ни ҳақорат қилиб, унинг юзига кафти билан шапалоқ урган.

Шунга қарамасдан, ҳолат юзасидан фуқаро М.К ва унинг яқинлари томонидан ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилинмаган.

Ҳозирда Ж.С.га нисбатан тегишли тартибда қонуний чора кўриш юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Сурхондарё вилоятида вояга етмаган шахсларга ноқонуний равишда диний таълим бериб келган йигит қўлга олингани тўғрисида хабар қилгандик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер