Ижтимоий тармоқда Франция президентини ҳақорат қилган аёл ҳибсга олинди
Фото: AP
Ижтимоий тармоқда Франция президенти Эммануэль Макронни «ахлат» деб атаган аёл ҳибсга олинган. Бу ҳақда «Voix du Nord» газетаси хабар бермоқда.
«У «Facebook» ижтимоий тармоғида хабар жойлаштирганидан кейин республика президентини ҳақорат қилганликда айбланмоқда. Унинг иши 20 июнь куни судда кўриб чиқилади», дейилади манбада.
Қайд этилишича, 24 март куни полицияга Макронни ҳақорат қилгани ҳақида шикоят келиб тушган. Шундан сўнг уч нафар ҳуқуқ-тартибот идораси ходими аёлни «давлат ҳокимияти учун масъул шахсга ҳурматсизлик қилгани» учун қамоққа олган. Энди уни бир йиллик қамоқ жазоси кутмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг