Ижтимоий тадбиркорлик ўзи нима?

19:25 05 Ноябрь 2020 Жамият
1565 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг навбатдаги йиғилишида Президентимизнинг 2020 йил 2 мартдаги Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 190-банди ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган — «Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Ижтимоий тадбиркорлик — бу юридик шахслар ёхуд якка тартибдаги тадбиркорларнинг муайян ижтимоий-экологик муаммоларни ҳал қилишга ёки уларнинг оқибатларини енгиллаштиришга қаратилган фаолияти ҳисобланади.

Йиғилишда қўмита аъзолари таъкидлаганидек, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини иш билан таъминлаш, ижтимоий соҳани ривожлантиришга инвестициялар киритиш, миллий бозорни янги ижтимоий хизматлар ва товарлар билан тўлдириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратилади.

Қўмита аъзолари ижтимоий тадбиркорлик билан боғлиқ муносабатлар бир қатор хорижий давлатларда, жумладан, Корея, Италия, Буюк Британия, АҚШ ва Хитой каби давлатлар қонунчилигида тартибга солинганлигини эътироф этдилар. Жанубий Корея давлатида ижтимоий тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш натижасида ўн минглаб кишиларнинг бандлиги таъминланган.

Қўмита томонидан мазкур қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисига биринчи ўқиш муҳокамасига киритиш маъқул деб топилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер