Ижтимоий ҳимоя йўлидаги ҳамкорлик
Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Термиз шаҳрида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Тоғаев БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Реҳина Мария Кастижио, ЮНИСEФнинг Ўшдаги ваколатхонаси раҳбари Эраж Каниев билан учрашув ўтказди. Тадбирда Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш вилоят бўлими, «Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди масъуллари ҳам иштирок этишди.
Учрашувда икки томонлама алоқаларни ривожлантириш ва истиқболдаги режалар юзасидан фикр алмашилди. Жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлаш юзасидан ҳамкорлик лойиҳалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни қўллаб-қувватлаш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш, сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган муносабатларни янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашилиб, ўзаро ҳамкорликка келишиб олинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг