Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди

13:22 01 Декабрь 2023 Жамият
227 0

Жорий йилнинг 25 октябрь куни Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида Россия Федерацияси делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Марказ директори Агзам Нартаев ҳамда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Савдо ваколатхонаси масъуллари Дмитрий Харохонов, Максим Москалев ва Россиянинг “Nanolek” компанияси вакили Дмитрий Двинин ишторикида бўлиб ўтган мазкур учрашувда аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари билан таъминлашда “Nanolek” компаниясининг кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан ва шу турдаги дори воситаларини ҳамда компания вакциналарини сертификатлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Маълумот учун, “Nanolek” Россия биофармацевтика компанияси 2011 йилда ташкил этилган бўлиб, ижтимоий аҳамиятга эга касалликларнинг олдини олиш ва даволашда қўлланиладиган импорт ўрнини босувчи дори воситалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Компания Россияда дори воситалари ишлаб чиқарувчи етакчи корхоналардан бири ҳисобланиб, ҳозирги кунда турли касалликларни даволашда қўлланиладиган 20 дан ортиқ дори воситалари ва вакциналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

Мулоқот давомида Марказ директори, Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасида кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлар ривожини эътироф этиб, юртимизда ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш ҳукумат томонидан белгиланган тартиб асосида, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилиши, шунингдек, вазирликнинг буюртмаси бўйича импорт қилинадиган орфан дори воситалари ҳамда орфан касалликларга ташхис қўйишда ва уларни даволашда қўлланиладиган тиббий буюмлар қонунчиликка мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилмаган ҳолда амалга оширилиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берди.

Ўз навбатида, Россия томони мазкур дори воситаларини юртимизга импорт қилиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига таклиф киритишини маълум қилиб, маҳсулотларни сертификатлаштириш масаласида амалий ёрдам зарурлигини таъкидлади. 

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Агзам Нартаев бу масалада ўз ваколати доирасида қонунчиликда белгиланган тартибда ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер