Ижодий имтиҳонлар 1 августдан бошланади
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов ижодий имтиҳонлар бўлиб ўтадиган санага аниқлик киритди.
"Ижодий имтиҳонлар 25 июлдан бошланиши керак эди. Бу борада ўзгариш бор, энди улар ҳам 1 августдан бошланади.
Бу сурилиш ижодий имтиҳонлар ўтиш жараёнига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Имтиҳонлар 20 кунга мўлжалланган эди. Шу кун оралиқда ўтказилади", деди Мажидов.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг