Ижодий имтиҳон топширадиган абитуриентлар ҳам пул тўлайдими?

07:59 03 Июль 2020 Жамият
3295 0

Кеча, 2 июль куни АОКА ташкил этилган штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда вазирлик матбуот котиби ҳамюртлармиз томонидан янги ўқув йили қабули, ижодий (касбий) имтиҳонларни ўтказиш тартиби ва бошқа мавзулардаги саволларига жавоб берди.

- Ижодий имтиҳон топширадиган абитуриентлар ҳам 111.500 сўм миқдорида пул тўлайдими?

- Республика олий таълим муассасаларида ижодий имтиҳонга кирадиган абитуриентлар 111.500 сўм миқдоридаги пулни тўламайдилар. Бу фақат тест топширадиган абитуриентлар учун.

- Ижодий имтиҳон топширадиган абитуриентлар учун имтиҳонлар ўзлари яшаб турган ҳудудда ўтказиладими ёки ҳужжат топширган олий таълим муассасасидами?

- Ижодий имтиҳонларни ўтказиш вақти (соати) ва жойи ОТМ ректори томонидан тегишли вазирлик билан келишилган ҳолда белгиланади. Олий таълим муассасаси расмий сайтини кузатиб бориш лозим бўлади.

Тест синовлари билан бир қаторда ўтказиладиган касбий (ижодий) имтиҳонларни 2020 йилнинг 25 июлигача якунлаш, алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари кириш имтиҳонларини 2020 йил 25 июлдан 20 августгача ўтказиш белгиланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер