Ижарага хонадон ваъда қилган маклер сохта бўлиб чиқди
Қашқадарё вилояти, Касби туманида яшовчи 30 ёшли (аёл) Т.К. ИИОга мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган банк картасидан 500.000 сўм пуллар фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Наманган вилояти Чуст туманида яшовчи 33 ёшли А.А. эканлиги аниқланган.
Унга кўра, А.А. жабрланувчи Т.К. билан “Телеграм” мессенжерининг “Аренда квартира” номли гуруҳида танишиб, алдов йўли билан 500.000 сўм миқдоридаги пулларни бошланғич тўлов сифатида ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказдириб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, алоқани узиб қўйган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, А.А.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг