Избосканда ишлаб чиқарилган маҳсулот хорижда ўз харидорига эга бўлмоқда
Фото: “Халқ сўзи”
Избоскан туманидаги “And gold” МЧЖда йилнинг шу даврига қадар 5400 тонна маҳсулот ишлаб чиқаришга эришилди. Эътиборли жиҳати шундаки, маҳсулот 100 фоиз хорижга экспорт қилинмоқда.
— Корхонамизда пахта хом ашёсидан калава ип тайёрлаш, тўқилган текстиль матосидан болалар, аёллар ва эркаклар учун кийим-кечак ишлаб чиқариш йўлга қўйилган, — дейди корхона раҳбари Фарҳодбек Тошматов. — Эътиборли жиҳати, маҳсулот 5 та хорижий давлатга экспорт қилинмоқда. Ҳозирда жамоамизда 1000 нафар ишчилар меҳнат қиляпти. Тез кунларда Асака туманида қиймати 10 млн. доллар бўлган янги лойиҳани ишга тушириш натижасида ишчилар сони ва маҳсулот ҳажмини ошириш имконияти яратилади.
Шу ўринда айтиш жоизки, Андижон вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга бўлган эътибор ҳар доимгидан ортган. Бу эса йилнинг ўтган даври мобайнида 2378 та янги субъектларнинг ташкил этилишига сабаб бўлди. Натижада ҳудудда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 28,8 триллион сўмни ташкил этди.
Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг