Италиянинг eтакчи компаниялари Ўзбeкистоннинг газ тақсимлаш тизимини модeрнизация ва рeконструкция қилишда иштирок этади

15:27 02 Апрель 2023 Сиёсат
573 0

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва Италиянинг етакчи компаниялари ўртасида мамлакатимиз газ таъминоти тизимини янада такомиллаштириш ва илғор хорижий тажрибага эга малакали мутахассисларни тайёрлашга қаратилган бир қатор битим ва шартномалар имзоланди.

Эришилган келишувларга мувофиқ, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан “Pietro Fiorentini S.p.A.” компанияси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон газ тақсимлаш тизимини модернизация ва реконструкция қилиш” лойиҳаси амалга оширилади. Мазкур лойиҳа “SACE” (Италия) давлат экспорт-кредит агентлиги томонидан 200 миллион евро миқдорида жалб қилинадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.

Шунингдек, “HGT Training” ўқув маркази негизида газ соҳаси учун илғор Италия тажрибаси асосида етук муҳандисларни тайёрлаш мактаби ташкил этилади.

Таъкидлаш жоизки, “Pietro Fiorentini S.p.A” компаниясининг 4 та газ тақсимлаш пунктлари тажриба-синов тариқасида фуқароларнинг энг кўп мурожаатлари келиб тушган Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги “Каттаҳовуз” маҳалласида жорий этилди. Натижада, ушбу маҳалланинг газ таъминоти тизимини тартибга солиниб, 305 та аҳоли хонадони ҳамда 5 та улгуржи истеъмолчиларни табиий газ билан барқарор таъминлаш ва реал вақт режимида технологик жараёнларни назорат қилиш имкониятини яратди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер