Италиянинг энг йирик мафияларидан бири Google Maps иловаси ёрдамида қўлга олинди

01:19 06 Январь 2022 Дунё
1917 0

Италия полицияси Google Maps иловаси ёрдамида қарийб 20 йил давомида қочқинда бўлган энг йирик мафиясини қўлга олди.

Икки йиллик қидирувдан сўнг, 61 ёшли Гиоаккино Гаммино Испаниянинг пойтахти Мадрид яқинидаги Галапагар шаҳрида сохта исм билан яшаб юрганлиги аниқланган.

Терговчиларнинг маълум қилишича, Галапагардаги мева дўкони олдида Гиоаккинога ўхшаган одам расмини Google Maps'даги тасвирлардан бирида учратишган ва шу ҳудудда чуқур суриштирув олиб боришган. Натижада қочқин қўлга олинган.

— Фотограмма бизга анъанавий усулларда олиб борилаётган терговни тасдиқлашга ёрдам берди, — дейди Италиянинг мафияга қарши полиция бўлими (DIA) директори ўринбосари Никола Альтиеро.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер