Италия Маориф вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўртасида ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди

14:07 23 Март 2023 Сиёсат
586 0

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев Италиянинг Рим шаҳрида дунёнинг 70 дан ортиқ мамлакати таълим соҳаси раҳбарлари билан PISA бошқарув Кенгашининг 55-конгрессида иштирок этаётгани ҳақида аввалроқ хабар берилганди.

Ташриф доирасида Усмон Шарифходжаев Италия Маориф вазири Жузеппе Валдитара билан учрашиб, ҳамкорлик алоқалари, жумладан, икки давлат ўртасида педагоглар малакасини ошириш, мактаблар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, Ўзбекистон мактабларида итальян тилини иккинчи хорижий тил сифатида ўқитиш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Италия Маориф вазири ўртасида ҳамкорлик келишувини имзолашга келишиб олинди ҳамда келишув лойиҳаси муҳокама қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер