Италия депутатлар палатасида Ўзбекистон делегацияси иштирокида брифинг ташкил этилди

18:36 02 Февраль 2024 Жамият
346 0

Айни вақтда адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов Ўзбекистон делегaсияси таркибида Италиянинг Рим шаҳрида расмий ташриф билан бўлиб турибди.

Ташрифдан мақсад – Ўзбекистон ва Европа ўртасидаги мавжуд муносабатларни янада мустаҳкамлаш, Европа томони билан нодавлат нотижорат ташкилотлар, сиёсий партиялар, диний ташкилотлар ва касаба уюшмалари фаолиятларини янада ривожлантириш, ҳуқуқ устуворлиги соҳаларида ўзаро тажриба алмашиш ҳамда Ўзбекистон халқаро имижини мустаҳкамлаш.

Ташрифнинг биринчи куни Италия депутатлар палатасида Ўзбекистон делегaсияси иштирокида брифинг ташкил этилди. Тадбирда Италия томонидан парламент депутатлари ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир давомида Италия томонига Ўзбекистонда сўнгги йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, аёлларнинг ижтимоий иқтисодий муносабатлардаги ролини ошириш ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва эришилган ютуқлар ҳақида маълумот берилди.

Адлия вазири ўринбосари М.Икрамов ўз маърузасида давлатимиз янги Конституцияси ва “Ўзбекистон – 2030” Стратегиясига асосан нодавлат ва нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, виждон эркинлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер