Ит эгасини отиб қўйди

11:33 02 Ноябрь 2018 Дунё
1653 0
Иллюстратив фото

АҚШда ит овга кетаётган эгасини йўлда отиб қўйди. KRQEнинг ёзишича, бахтсиз ҳодиса Ньюй-Мехико штати Донья-Ана округида рўй берди.

74 ёшли эркак киши ўзининг Чарли, Ковбой ва Скуби лақабли итлари билан овга боришга қарор қилади. Жониворлар машинанинг орқа ўриндиғига жойлаштирилади. Бу ерда ов милтиғи ҳам бор эди. Чарли лақабли кучук беҳосдан қуролнинг тепкисини босиб юборади ва ўқ ҳайдовчи ўриндиғини тешиб ўтиб, овчини яралаган. Кучли оғриққа қарамай, кекса инсон мустақил равишда қутқарувчиларни чақиришга улгуради. Қутқарувчилар зудлик билан етиб келиб, уни шифохонага олиб кетишади.

Барча итлар хўжайини тузалиб чиққунга қадар вақтинчалик сақлаш жойига олиб кетилди. Бироқ отахон жарроҳлик амалиётидан сўнг ўғлига тўрт оёқли дўстларини зудлик билан “итлар қамоқхонаси”дан қайтариб олиб келишни буюрган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер