“Истиқлол” стадиони Хитой компанияси томонидан реконструкция қилинади

18:03 27 Январь 2026 Спорт
472 0

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров “Истиқлол” стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа юзасидан Хитойнинг “China State Construction Engineering Corporation” компанияси вакилларини қабул қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, учрашувда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилган. Хусусан, Фарғона шаҳрида жойлашган “Истиқлол” стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклифи муҳокама қилинган.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Мулоқот чоғида мамлакатимизда, жумладан, Фарғона вилоятида ҳам футболни ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётгани алоҳида таъкидланган. Марказий стадионни энг замонавий талаблар ва жаҳон стандартларига мос ҳолда барпо этиш, уни йирик футбол мажмуаларидан бирига айлантириш мақсад қилингани қайд этилган.

“Вилоят ҳокими тақдим этилган таклифлар билан танишиб, лойиҳаларни янада такомиллаштириш ва ҳамкорликда ишларни давом эттиришга келишилди”, дейилади ҳокимлик хабарида.

Қўшимча қилинишича, ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 42 миллион долларни ташкил этади. Янгиланган стадионда том тизимининг тузилиши стадионни тўлиқ қоплаши айтилмоқда.

Халқ сўзи” манбасига кўра, янгиланган стадион 40 мингдан зиёд мухлисларни ўз бағрига сиғдира олади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер