Истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

14:31 05 Октябр 2023 Жамият
333 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала туман бўлими томонидан ИИБ ва ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Қарши-Самарқанд” йўналишида ҳаракатланаётган “ISUZU” русумли юк автомашинаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, фуқаролар О.Х. ва Ж.В. жами 4 000 кг. истеъмолга яроқсиз қорамол гўштини ўтказиш мақсадида олиб кетаётганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер