Истеъмолчининг маблағи суд орқали ундириб берилди

19:06 19 Февраль 2019 Жамият
1234 0

Иллюстратив фото

Термиз шаҳрининг Алпомиш маҳалласида яшовчи фуқаро Б. Ҳайитмуродова 2018 йилнинг 14 ноябрь куни Термиз шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат этди.

Мурожаатда келтирилишича фуқаро Б. Ҳайитмуродова якка тартибдаги тадбиркор Ғ. Худайназаровнинг Термиз шаҳри, Меҳробод маҳалласи, Т. Мирзаев кўчасида жойлашган “Темир-тунука ишлаб чиқариш” цехига ўзи истиқомат қилаётган уйга 2 дона темир эшик ясатиш учун 2 миллион 150 минг сўм пул тўлаган. Цех раҳбари Ғ. Худайназаров ушбу эшикларни фуқаро Б. Ҳайитмуродова хонадонига ясаб олиб келган, бироқ фуқаро уларнинг сифатсизлигидан норози бўлиб, эшикларни қайтариб олиб кетишини ва қайтадан сифатли қилиб ясаб беришини ёки эшиклар учун тўланган пулини қайтариб беришини сўраган.

Орадан бир неча кун ўтса-да “Темир-тунука ишлаб чиқариш” цехи раҳбари Ғ. Худайназаров на сифатли эшикларни ва на эшик учун тўланган пулни қайтариб берган.

Мазкур мурожаат Термиз шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассис ходимлари томонидан ўрганилганда, келтирилган важлар ўз исботини топди. Цех раҳбари Ғ. Худайназаров уч кун ичида фуқаро Б. Ҳайитмуродованинг темир эшиклар учун тўлаган 2 миллион 150 минг сўм пулини қайтариб беришига келишилди.

Аммо орадан яна бир неча кун ўтиб кетган бўлса-да, тадбиркор фуқарога пулларни қайтариб бермаганлиги учун Термиз шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судига жавобгар Ғ. Худайназаровдан фуқаро Б. Ҳайитмуродованинг манфаатига нисбатан етказилган зарарни ундириш ҳақида даъво аризасини киритди. Натижада 2019 йил 24 январь куни фуқаро Б. Ҳайитмуродованинг 2 миллион 150 минг сўм пули суд қарорига кўра Ғ. Худайназаровдан ундириб берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер