Истеъмолчининг ҳаққи ундириб берилди
Сурхондарё вилояти Ангор тумани “Қорасув” маҳалласида яшовчи О.Фаттаев Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.
Ушбу мурожаатда келтирилишича О.Фаттаев Ангор тумани “Халқ банки”дан 30.000.000 сўм 8%ли кредит олиб, Ангор туманида жойлашган “Абдулфайз Ангор” хусусий корхонасига маҳсулот олиш учун ўтказиб берган бўлсада, бироқ ушбу маҳсулотлардан 2.000.000 сўм пули ортиб қолганлиги шу пулларини ололмаётганлигини билдирган.
Бу қилинган мурожаати Ангор туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганилиб, мурожаат муаллифининг қолган 2.000.000 сўм пул маблағи таъминотчидан тезкорлик билан олиб берилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг